Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 1-сон йиғилиш баёни билан мамлакатимиз миқёсида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида футбол мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш вазифаси белгилаб берилган эди.

Мазкур мусобақани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – юртимиз аҳолиси орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ёшларни ягона мақсад йўлида бирлаштириш, уларга ўз иқтидорини намоён этишлари учун катта майдон яратиб беришдан иборат.

Футбол дунёда энг севимли ва оммалашган спорт тури, бежизга уни “спорт турлари қироли”, дейишмайди. Юртимизда ҳам чарм тўп ихлосмандлари кўпчиликни ташкил қилади. Шу боис бўлса керак, маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасини ўтказиш ғоясини юртдошларимиз жуда яхши кутиб олишди. Бу жараён бугун бошланган Республика босқичида ҳам ўз ифодасини топмоқда.

Мазкур ўйинларга барча жамоалар кўтаринки кайфиятда ва юқори тайёргарлик билан етиб келди. Учрашувлар ҳам юқори савияда ташкил этилмоқда. Баҳсларни мамлакатимизда кўзга кўринган ҳакамлар, қайсики Суперлига ва Про-лига ўйинларида тобланган ўз ишининг усталари бошқариб боришмоқда.

Charm-to'p-2019-1-tur (3).jpg

Бугун эрталабдан “Бунёдкор” футбол академиясига қарашли майдонларда “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг якуний босқичига старт берилди. Ўтказилган 6 та учрашувдан фақат биттасида йирик ҳисоб қайд этилгани, яна иккита ўйинда кучлар тенг келганини ҳисобга олсак, жамоалар савияси деярли тенг экани ойдинлашади.

1-тур ўйинларида қайд этилган натижалар:

“А” гуруҳи:

“Мухоман” (Хоразм) – “Шеробод” (Сурхондарё) – 1:4

“Ғаллаорол” (Жиззах) – “Челачи” (Навоий) – 0:2

“В” гуруҳи:

“Иқбол” (Тошкент ш.) – “Ўрикзор” (Самарқанд) – 1:0

“Баҳрин” (Фарғона) – “Еттигузар” (Сирдарё) – 2:2

“С” гуруҳи:

“Оққамиш” (Қашқадарё) – “Шодлик” (Тошкент вил.) – 2:2

“Д” гуруҳи:

“Дўстлик” (Қорақалпоғистон) – “Яккатут” (Андижон) – 1:3

“Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг 2-тур ўйинларига бугун соат 17:00да старт берилади. Мухлислар ўз севимли жамоаларини бемалол қўллаб-қувватлаши мумкин.

Charm-to'p-2019-1-tur (6).jpg

Charm-to'p-2019-1-tur (8).jpg

Charm-to'p-2019-1-tur (9).jpg

Charm-to'p-2019-1-tur (10).jpg

Charm-to'p-2019-1-tur (12).jpg

Charm-to'p-2019-1-tur (13).jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Чарм тўп-2019”: финал босқичининг 1-тур ўйинлари ўтказилди
Спорт
16:54 / 25:08:2019