«CAVA U18 Volleyball Championship» мусобақасидан фоторепортаж
Пойтахтимиздаги «Олимпия шаҳарчаси»да волейбол бўйича «CAVA U18 Volleyball Championship» халқаро мусобақаси қизғин баҳсларга бой тарзда давом этмоқда.
18 ёшгача бўлган спортчилар иштирок этаётган мусобақада қизлар ва ўғил болалар жамоалари ғолиблик учун куч синашмоқда. Қизлар беллашувида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон терма жамоалари иштирок этаётган бўлса, ўғил болалар баҳсида Ўзбекистоннинг икки жамоаси, шунингдек, Қозоғистон ва Қирғизистон терма жамоалари майдонга чиқмоқда.
[gallery-29416]
Учрашувлар давомида ёш волейболчилар юқори жисмоний тайёргарлик, тезкорлик ва жамоавий ўйин борасидаги маҳоратини намоён этаётир. Ҳар бир баҳс муросасиз ва кескин курашлар остида кечиб, мухлисларга қизиқарли лаҳзаларни тақдим этмоқда.
Қайд этиш жоиз, мазкур мусобақа Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида спорт ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, ёш спортчиларнинг халқаро тажрибасини ошириш ҳамда волейболни янада оммалаштиришга хизмат қилмоқда.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари 17 май куни аниқланади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА