Ҳисоб палатасининг асосий вазифаларидан бири бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш устидан назоратни амалга оширишдан иборат. Бу борада Ҳисоб палатаси давлат идоралари томонидан ўз расмий веб-сайтларига бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлайдиган ахборотнинг жойлаштирилиши устидан доимий назоратни амалга ошириб келмоқда.

Ушбу назорат йўналишида 2022 йил давомида Ҳисоб палатаси томонидан қатор амалий ишлар бажарилди. Хусусан, биринчи ва иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, давлат мақсадли жамғармалари, ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг расмий веб-сайтларига ҳар чоракда бюджет жараёнининг очиқлигига доир ахборотнинг жойлаштирилиши юзасидан масофавий тарзда ўрганишлар ўтказиб борилди.  

II чорак якунлари бўйича ушбу йўналишдаги ишлар ҳолати республиканинг 208 та туман ва шаҳар ҳокимликлари кесимида ўрганилди. Натижада, 44 та ҳокимлик маълумотларни тўлиқ жойлаштиргани, 5 таси  тўлиқ жойлаштирмагани ва 159 таси  умуман жойлаштирмагани аниқланди. Маълумотларни расмий веб-сайтларга жойлаштирмаган ҳокимликлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига 14 та тақдимнома юборилди.  

Ушбу тақдимномаларга асосан ҳудудий ҳокимликларда маълумотларни веб-сайтларга жойлаштиришда хато ва камчиликларга йўл қўйган 83 нафар масъул ходимга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси ҳамда 2 нафар масъул ходимга нисбатан “жарима” интизомий жазо чораси қўлланилди.  

2022 йил III чорак давомида 137 та давлат ташкилотлари ўрганилиб, 95 та ташкилот томонидан барча маълумотлар жойлаштирилгани, 22 таси  маълумотларни тўлиқ жойлаштирмагани ҳамда 20 таси маълумотларни умуман жойлаштирмагани аниқланди. Натижада, Ҳисоб палатаси томонидан 11 та вазирлик ва идораларнинг 12 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-7-моддасида (Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, судларга мурожаат қилинди ва уларнинг тегишли қарорлари чиқарилишига эришилди.      

2022 йил IV чорак якунлари бўйича 134 та вазирлик ва идораларнинг бюджет жараёнининг очиқлиги соҳасидаги фаолияти ўрганилганда  72  давлат ташкилоти маълумотларни тўлиқ жойлаштиргани, 24 таси тўлиқ жойлаштирмагани ва 38 таси умуман жойлаштирмагани аниқланди.    

Ҳисоб палатаси юқорида келтирилган давлат ташкилотлари томонидан бюджет жараёнининг очиқлигига доир маълумотларни расмий веб-сайтларга ўз вақтида ва тўлиқ жойлаштирилишини таъминлади. Бу борада тизимли ва қатъий назорат изчил давом эттирилмоқда.  

М.Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш – муҳим масала