Мамлакатимизда давлат муассасаларини ислоҳ қилиш, уларнинг фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, турли йўналишдаги маълумотлар билан кенг жамоатчиликни таништириб боришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Президентимизнинг жорий йил 8 февралдаги “Давлат муассасаларини ислоҳ қилишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда. Ушбу қарор ижроси доирасида Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан ҳам эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. 

– Юқорида қайд этилган ҳужжатда белгиланган вазифалар ижроси тўла-тўкис бажарилмоқда, – дейди Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ботиржон Мирзааҳмедов. – Жумладан, бошқармадаги мавжуд 15 дона автотранспорт воситалари ҳамда жорий йил учун режалаштирилган 9 миллиард 404 миллион 251 минг сўм харажатлар ҳисоби, шундан 1-чорак давомида қабул қилинган 1 миллиард 318 миллион 450 минг сўм харажатлар очиқ маълумотлар порталига киритилди. Бундан ташқари, бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган дастурий мажмуаси UZASBO, давлат молиясини бошқариш ахборот тизими ДМБАТ дастурларига интеграция қилинди. Бошқарма мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг тегишли буйруғига асосан, UzASBO дастуридаги барча ходимларни жорий йилнинг 1 июнига қадар верификация қилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Бошқарма тизимида шу йил 1 апрелга қадар ушбу ишларни тўлиқ якунлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинган. Шунингдек, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида тизимда “Кўчмас мулк-3” электрон маълумотлар базаси яратилган. 

Ушбу дастурга ҳозирга қадар 694 минг 28 та жисмоний ва юридик шахслар эгалигидаги турар ва нотурар кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотлар киритилди. 
Ушбу электрон маълумотлар базаси тегишли дастур доирасида солиқ, нотариал идоралар, ички ишлар, мажбурий ижро бюроси, прокуратура, сувоқава, меҳнат бадлиги ва бошқа қатор ташкилотлар билан интеграция (ахборотлар алмашинуви) қилиниб, амалда фойдаланилмоқда. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги ерларини ҳисобга олиш бўйича ҳам соҳада “Uzkad” электрон платформаси ишлаб турибди. Ҳозирги кунга қадар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги умумий майдони 279 минг 909 гектар қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчи ер эгалари тўғрисидаги маълумотлар ушбу дастурга киритилиши таъминланди. Кадастр Агентлиги Андижон вилояти бошқармаси ва унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан бу борадаги ишлар тизимли ҳамда режа асосида олиб борилмоқда.

Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ, 
З.УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маълумотлар очиқлиги ва шаффофлик таъминланмоқда