Лондон кўчаларида “Ўзбекистонга хуш келибсиз” деган ёзувли баннерлар билан безатилган икки қаватли автобуслар пайдо бўлди.

Мазкур акция Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси ташаббуси билан 21-22 июнь кунлари машҳур “Tower Bridge”  майдонида бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон маданияти ва миллий  таомлари” фестивали доирасида ташкил этилган. 

Мазкур тадбир британияликларни Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, сайёҳлик имкониятлари ва миллий таомлари билан таништиришга қаратилган. “Ўзбекистон карвони” номли маданий-гастрономик марафон ҳозиргача Лондон, Эдинбург, Манчестер, Ливерпуль, Кардифф ва Оксфорд шаҳарларида ўтказилди. Фестиваль доирасида халқ ҳунармандчилигига оид тақдимотлар, фольклор жамоаларининг чиқишлари,  миллий таомлар дегустацияси (татиб кўриш маросими) ва Ўзбекистоннинг турли ҳудудларини акс эттирувчи  кўргазмалар ташкил этилади. 

Бу каби ташаббуслар маданий дипломатияни ривожлантиришга ҳамда Марказий Осиё тарихи ва ўзига хос маданиятига қизиқувчи сайёҳларни жалб қилишга хизмат қилади. 

Азиза Алимова тайёрлади, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Буюк Британияда Ўзбекистон маданияти ва миллий таомлари фестивали бўлиб ўтади