Бир неча кун олдин Франция президенти Эммануэль Макроннинг Фаластинни давлат сифатида тан олиши ҳақидаги қарори дунё сиёсатчиларининг мунозараларига сабаб бўлган эди. Бу баёноти билан Макрон гўёки сиёсат майдонида ўз мавқеини кўтармоқчи, фаластинликлар учун эса бу муҳим эмас, дегувчилар ҳам бўлди. Энди эса Буюк Британия Бош вазири Кир Стармернинг худди шундай баёноти янгради. Унинг таъкидлашича, Исроил Ғазода ўт очишни тўхтатиши, Ғарбий Соҳилни аннексия қилмаслиги ва икки давлатли ечимга интилишини аниқ баён қилиши шарт. Акс ҳолда, Бирлашган Қироллик Исроил бўйича ўз ташқи сиёсий йўналишини қайта кўриб чиқишга тайёр.

Стармер Яқин Шарқдаги мураккаб вазиятни бир томонлама ечимга эмас, балки икки давлатли, барқарор ва инсоний манфаатларни ҳисобга олган йўлни қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Шу билан бирга, расмий Лондон ХАМАСни гаровга олинганларни зудлик билан қайтаришга ва қуролларни ташлашга чақирди. Бу чақириқ халқаро ҳамжамиятнинг Ғазодаги гуманитар фожиага қарата босими кучайган бир вақтга тўғри келди.

БМТ маълумотларига кўра,сўнгги ойларда Ғазо секторида болалар орасида тўйиб овқатланмаслик ҳолатлари ортиб, очарчилик хавфи жиддийлашган. Халқаро кузатувчилар Исроилни очликни босим воситаси сифатида қўллаётганликда айбламоқда. Исроил эса бу иддаоларни рад этиб, гуманитар ёрдамни ХАМАС тортиб оляпти, деган даъвони илгари сурмоқда. Шу билан бирга, Исроил армияси баъзи пайтларда ёрдам юкларини узатиш учун жангни вақтинча тўхтатишга мажбур бўлаётганини ҳам тан олган.

Кир Стармернинг сиёсий сигнали Европада, айниқса, Францияда ижобий қарши олинди. Париж ҳам минтақада узоқ кутилган тинчлик сари ташланган бу қадамни қўллаб-қувватлаб, яқин келажакда Фаластин давлатини тан олиш ниятини билдирди.

Британия Бош вазирининг Фаластин давлатини тан олиш борасидаги позицияси нафақат геосиёсий воқелик, балки инсонийликнинг ҳам ифодаси бўлмоқда. Сентябрь ойи халқаро сиёсат саҳнасида ўчмас из қолдириши мумкин. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/UlLo8fSa4jY" title="Buyuk Britaniya Falastinni tan olishga tayyor" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Кенжа Бекжонов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Буюк Британия Фаластинни тан олишга тайёр (+видео)