Буюк аждодларимизнинг маънавий мероси ва жасорати - қадриятларимиз асоси (+видео)
Сўнгги йилларда халқимиз ҳаётининг барча жабҳаларида том маънода тарихий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Мана шу залворли ишлар силсиласида ғоят қадимий ва бой тарихимиз, бетакрор миллий ва диний қадриятларимизни тиклаш, башариятга улкан илмий-маънавий мерос қолдирган буюк алломаларимиз фаолияти тафсилотлари ва асарларини халққа етказиш борасидаги саъй-ҳаракатлар алоҳида аҳамият касб этади.
Ислом цивилизацияси марказида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган “Амир Темур ва Темурийлар тамаддунининг жаҳон тарихи ва маданиятидаги ўрни ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро илмий анжуман жаҳоннинг 20 дан ортиқ мамлакатидан келган 300 нафардан зиёд олимлар, экспертлар, дипломатлар ва жамоатчилик вакилларини бирлаштириб, Темурийлар даври меросини чуқур ўрганиш ва унинг жаҳон цивилизацияси тараққиётидаги ўрнини муҳокама қилиш учун муҳим майдонга айланди десак муболаға бўлмайди.
Ушбу тадбир Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Жаҳон жамияти (WOSCU) билан ҳамкорликда ўтказилди. Конференциянинг ўтказилиши халқаро илмий мулоқотни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий меросини жаҳон ҳамжамиятида тарғиб этишда муҳим қадам бўлишига ишонамиз.
Батафсил:
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/8DXt9eB8dC0" title="Buyuk ajdodlarimizning ma’naviy merosi va jasorati - qadriyatlarimiz asosi " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов, Улуғббек Тўхтаев, ЎзА