ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоронинг тарихий ва меъморий обидалари, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари етти иқлимга машҳур.
Шариф шаҳарнинг бу каби ўзига хос жиҳатлари доимо сайёҳларни жалб этиб келган.

Бухоронинг мовий гумбазли масжид ва хонақолари, замонавий меҳмонхона ва туристик объектлари –  “Лабиҳовуз” мажмуаси, “Asia Bukhara” меҳмонхонаси кўҳна мозийдан сўзлаётгандек гўё. Деразадан боқсангиз, қадимий ҳовуз, асрларга тенгдош дарахтлар, кўҳна обидалар, одамлар билан қайноқ ҳаёт намоён бўлади. Бухоронинг марказий майдонларидан бири ҳисобланган, Кўкалдош ва Нодир девонбеги мадрасалари ҳамда Девонбеги хонақоҳи биноларидан ташкил топган мазкур меъморий ансамбль XVI-XVII асрларга тааллуқлидир.

[gallery-6816]

2500 йиллик тарихга эга Бухоронинг тор кўчаларини кезиб, ҳунармандлар устахоналари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари пештахталаридаги ноёб маҳсулотларни кўриб, узоқ ўтмишга саёҳат қилгандай бўласиз.

Тоқи Телпакфурушон меъморий ёдгорлигида пичоқчи уста Шавқиддин Камолов устахонаси бор. У ерда уста оила аъзолари билан пичоқ тайёрлайди. Шунингдек, бу ерда ташриф буюрувчилар учун темирчилик музейи ташкил этган.

– Айни кунларда устахонада иш қизғин, - дейди пичоқсоз уста Ш. Камолов. – Жамоамиз билан шу йилнинг сентябрь ойида Қўқонда ўтказиладиган Халқаро ҳунармандчилик фестивалига катта тайёргарлик кўрмоқдамиз.

Муқимжон ҚОДИРОВ, ЎзА 
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоронинг тарихий ва меъморий обидаларига фотосаёҳат