Қадимий Бухоро — сайёҳлар учун жозибадор манзил
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ёзнинг жазирама кунларига қарамай, қадимий Бухоро шаҳри маҳаллий ва хорижий сайёҳлар билан гавжум. ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган тарихий марказдаги меъморий обидалар, муқаддас қадамжолар ва сайёҳлик масканлари меҳмонларни ўзига жалб этмоқда.
Сайёҳлар Арк қўрғони, Пои Калон мажмуаси, Лаби Ҳовуз ансамбли ва бошқа тарихий обидалар билан танишар экан, Бухоронинг кўп асрлик тарихи, бой меъморий мероси ва миллий қадриятларини яқиндан кашф этмоқда. Қадимий мадрасалар, масжидлар, миноралар ва тор кўчалар шаҳарнинг ўзига хос қиёфасини намоён этиб, меҳмонларда унутилмас таассурот қолдирмоқда.
[gallery-30436]
Бугунги кунда Бухоро нафақат тарихий-меъморий ёдгорликлари, балки меҳмондўстлиги, миллий ҳунармандчилиги ва бой маданий мероси билан ҳам юртимизга ташриф буюраётган сайёҳларни ўзига ром этмоқда.
Қуёш тафти бағридаги Бухоро ўзининг бетакрор муҳити, тарихий обидалари ва бой маданий мероси билан ҳар бир ташриф буюрувчи қалбида ёрқин хотира қолдирмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА