Президент фармони билан жазо муддатини ўтаётган ва қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган 522 нафар шахс афв этилди. Уларнинг 159 нафари асосий жазодан озод этилган бўлса, 303 нафари шартли озод қилинди. Улар бугун энг улуғ, энг азиз байрамни ўз оилалари бағрида нишонлаш имконига эга бўлди.

Бухоро вилояти Когон туманидаги 1-жазони ижро этиш колонниясида жазо муддатини ўтаётган 19 нафар, 20-сон жазони ижро этиш калонниясидан эса яна 1 нафар маҳбус Президентимизнинг фармони асосида авф этилди. Уларнинг чин кўнгилдан пушаймонлиги инобатга олиниб, тузалиш йўлига қатъий ўтгани сабаб имконият тақдим қилинди. Бугун улар кўзидаги қувонч бағрикенг юртда яшаётганига шукроналик ҳисларига қоришиқ. Бугун улар ижтимоий давлатда кечирилди ва яна жамиятда ўз ўрнини топиш учун навбатдаги қадамни ташламоқда.  

-Қилмишимдан жуда афсусдаман,--дейди Ўткир Ҳайдаров. –Энди бундай ножўя ишлар билан шуғулланмайман. Президентимизнинг ташаббуси билан бугун озодликка чиқаяпман. Оила даврасида, ота-онам, қариндош-уруғим ёнидаман. Озодликни қадрлайман.  

20 нафар жазодан озод этилганларнинг ҳар бири ҳали навқирон ёшда. Улар катта мақсадлар сари йўлга отлангану, маълум сабаблар билан алдовларга учиб йўлдан адашган. Панжара орти уларга катта сабоқ бўлди. Бу жойда йўқотилган қимматли вақт кўпларнинг бир умрга етарли хулоса чиқаришига имконият бўлди.  

--Давлат раҳбарига раҳмат, -дейди Бекзод Сатторов. –Биз адашганларни кечириб оиламизга қайтишга ишонч билдирдилар. Бундай ишончни албатта оқлайман. Энди фақат меҳнат қилиб, оилам, Ватаним тинчлиги учун елиб югураман.    

Бугун бу юртдошларимизни интиқ кутаётган яқинларининг кечинмаларини сўз билан ифодалаб бўлмайди. Бундай инсонпарварлик тамойили айниқса ота-оналар учун катта туҳфа бўлди.

--Ўғлим маълум сабаблар билан алдовларга учиб йўлдан адашди,-- дейди Кенжабой Жўрақулов. – Давлатимизнинг ғамхўрлиги, эътибори сабаб озодликка чиқди. Авваломбор, давлат раҳбарига раҳмат. Шундай юртда яшаётганимдан хурсандман. Ўғлим байрамни уйда нишонлаяпти. Бундан ортиқ бахт бўлмаса керак.  

Йўлдан адашган ватандошларимизнинг эндиги мақсадлари сизу биздек юрт тараққиётига ҳисса қўшишга қаратилган. Улар давлатнинг, давлат раҳбарининг кечиримлилиги сабаб эндиликда эзгу мақсадлар сари одимлашига шубҳа йўқ.

Давлатимизнинг ғамхўрлиги, эътибори сабаб озодликка чиққан бу шахсларнинг кейинги ҳаётга мослашиши учун ҳам барча имконият тақдим этилмоқда. Бугун ўз қилмишлари нотўғри эканини англаб етган бу юртдошларимиз учун фақат битта йўл бор. Ишончга яраша муносиб жавоб қайтариш. Юрт равнақига улуш қўшиш. Оиласи, Ватани тинчлиги учун камарбаста инсон бўлиш. Мана шу йўлгина уларнинг жамиятда намунали инсонлар қаторига қўшилишини таъминлайди.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухородан 20 нафар маҳбус ўз оиласи бағрига қайтди