Когондаги 1-жазони ижро этиш калонниясида жазо муддатини ўтаётган 23 нафар маҳбус Президентимизнинг фармони асосида авф этилди. Уларнинг чин кўнгилдан пушаймонлиги инобатга олиниб, тузалиш йўлига қатъий ўтгани сабаб яна бир имконият тақдим қилинди. Бугун улар кўзидаги қувонч шундай бағрикенг юртда яшаётганига шукроналик ҳисларига қоришиб кетган. Бу фуқароларнинг ҳар бири ҳали камида яна икки йил ва ундан кўпроқ муддат шу панжаралар ортида қолишга мажбур эди. Аммо ижтимоий давлатда улар кечирилди ва яна жамиятда ўз ўрнини топиш учун навбатдаги қадамни ташламоқда. Бундай инсонпарварлик тамойили айниқса ота-оналар учун катта тухфа бўлди.

23 нафар жазодан озод этилганларнинг ҳар бири тоғни талқон қилгудек кучга, қувватга эга. Уларнинг ҳар бири катта мақсадлар сари йўлга отлангану, маълум сабаблар билан алдовларга учиб йўлдан адашган. Бугун гўёки панжара орти уларга яна қайта тўғри юришни ўргатаётгандек. Сабаби, бу жойдаги ўтган қимматли вақт кўплари учун бир умрга етарли сабоқ бўлган. Қолаверса, интиқ кутаётган яқинларининг кечинмаларини у бир неча бор ортиқроқ ҳис қилган, десак хато бўлмайди. Фарҳод Аҳролқулов ҳам 40 ёшни қарши олиш арафасида. 4 нафар фарзанднинг отаси байрам арафасида оиласи бағрига қайтмоқда.

-Президентимга рахмат, мени авф этдилар, -дейди кўзига ёш олиб Фарҳод Аҳролқулов. –Адашиб қолганимни кеч англаб етдим. Лекин энди ҳаётда меҳнат қилиб ўз ўрнимни топаман. Фарзандларим тарбиясига алоҳида эътибор қаратаман.    

Шунингдек, Бухородаги бошқа жазони ижро этиш калонияларидан ҳам бир қатор юртдошларимиз оиласи бағрига жўнаб кетди. Қилган иши хатолигини англаган 10 дан ортиқ фуқаронинг жазо муддати қисқартирилди.  

Бахтиёр Ғуломовнинг ёши  60 ни қоралаб қолди. Ўтган йили нима бўлди-ю оғуфурушлар гирдобига тушиб қолган оила сардори нафс исканжасига тушиб, йўлдан адашди. Фарзанду неваралар соғинчи қалбини ўртади, аср билан тенгдош онасини ўйлаб тунларни тонгларга улади. Қилмишига чин дилдан пушаймон бўлган Бахтиёр Ғуломов давлатимиз раҳбари фармони асосида жазодан озод этилиб, оиласи бағрига қайтмоқда.

-3 йилга озодликдан маҳрум этилиб, 1 йилда озод этилдим, -дейди Бахтиёр Ғуломов. –Президентимиз фармони асосида авф этилиб, озодликка чиқаяпман. Президентимизга мингдан минг раҳмат. 1 йил қамоқда ўтирган бўлсам, мен учун 10 йилдек туюлди. Фарзандларим, набираларимнинг соғинчи билан яшашга ҳаракат қилдим. 96 ёшдаги онамнинг дуоларини олишим керак. Қилган ишимдан пушаймонман.  

Чинданда  кўп ҳолларда ҳақиқатни англаш учун қимматли нарсамиздан воз кечишимизга тўғри келади. Бахтиёр Ғуломов ҳам озодликнинг қадрини, оила меҳрини бир йиллик зулматга алмашганидан пушаймонда.

Меҳр-оқибат, инсонийликнинг ифодаси бўлган авф оиланинг таянчини яна яқинлар бағрига қайтаряпти. Бу эса Бахтиёр Ғуломов сингари 400 дан ортиқ юртдошимиз хонадонига катта қувонч ҳам олиб кирмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
23 нафар маҳбус оиласи бағрига қайтди