Бухоро шаҳрида 2025 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта сентябрь-ноябрь ойларида халқаро замонавий санъат биенналеси ўтказилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро замонавий санъат биенналесини юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Асосий мақсад Ўзбекистоннинг жаҳон маданий харитасидаги нуфузини юксалтириш, замонавий санъат, тарихий мерос, креатив иқтисодиёт ва туризм уйғунлигини таъминлаш орқали мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшишдир.

Мазкур нуфузли тадбирга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг ЎзАга хабар беришича, 2025 йил 5 сентябрдан 20 ноябргача давом этадиган анжуман дастуридан етакчи замонавий рассомлар билан суҳбатлар, мусиқий чиқишлар, бош ошпазлар учрашувлари, ҳунармандлар раҳбарлигидаги маҳорат дарслари, санъат тарихи симпозиуми, шеърий дастурлар ўрин олади.

Бухоро биенналеси дастлабки йил “Қалблар дардига дармон” мавзусига мурожаат қилиб, 10 ҳафта давомида замонавий санъат, ҳунармандчилик ва таомлар фестиваллари кўринишида намоён бўлади. Бу ўз навбатида Марказий Осиёдаги энг йирик ва турфа маданий ташаббуслардан бирига айланиши кутилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, замонавий санъат биенналеси ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига ва “Ижодкор шаҳарлар тармоғи” дастурига кирган, асрлар давомида илм-фан, меъморчилик, ҳунармандчилик ва санъат маркази бўлиб келаётган кўҳна Бухоро шаҳрининг ўрни ва аҳамиятини янада оширишга хизмат қилади.

Беҳруз Худойбердиев,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода халқаро замонавий санъат биенналеси ўтказилади