Бухоро шаҳридаги 37-умумтаълим мактабида 625 нафар ўқувчи таълим олади. Айни пайтда мактабнинг 450 ўринли биноси ҳамда спорт зали давлат бюджетидан 263 миллион 758 минг сўм ажратилиб, мукаммал таъмирланмоқда.

Шунингдек, шаҳардаги 31-умумтаълим мактабининг 1 минг 176 ўринли биносида ҳам бугунги кунда 71 миллион 175 минг сўм миқдоридаги жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Азамат Бекмуродов таъмирланаётган мактабларда бўлди. Ушбу мактабларда олиб борилаётган қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишди. Қурувчилар ва мактаблар раҳбарлари билан суҳбатлашди. Ҳар бир объектнинг сифатли қурилиши ва ўз вақтида фойдаланишга топиширилиши юзасидан аниқ топшириқлар берди. Муаммолар юзасидан фикр алмашиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, янги ўқув йилига тайёргарлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Олинган маълумотга кўра, Бухорода жорий йилда республика инвестиция, “Обод маҳалла” дастурлари асосида 3 миллиард 278 миллион 815 минг сўм ажратилган ҳолда 30 та мактабда реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода умумтаълим мактаблари ўқув йилига тайёрланмоқда