2025-2026 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларида ўқувчилар ҳамда тарбияланувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Бухоро вилоятида қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда Инвестиция дастури асосида вилоятдаги 20 та умумтаълим мактаблари, 1 та ихтисослаштирилган мактаб-интернати ва 7 та мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бу жараёнда 1 та янги таълим муассасаси қурилиб, 15 тасида реконструкция, 5 тасида капитал таъмирланади.

”Ислом” тараққиёт банки ва “Опек” халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида 33 та мактабгача таълим ташкилотида, 40 та умумтаълим мактабларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бунда 12 та янги таълим муассасалари барпо этилиб, 43 таси реконструкция,18 таси мукаммал таъмирланади. 

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 39 та умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим ташкилотлари қувватини ошириш, мавжуд муассасаларни мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилиши кўзда тутилган бўлиб, бунинг учун 82. 14 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.

Вазирлар Маҳкамасининг “Энергия самарадорлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида вилоятдаги 42 та умумтаълим мактаби ҳамда 24 та мактабгача таълим ташкилотида реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. 

“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 54 та умумтаълим мактаби ҳамда 5 та мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бошлаб юборилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари жадал бормоқда