Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиалида кўплаб тажрибали шифокорлар томонидан маҳорат дарслари ўтказиб келинади.

Маҳоратли эндоваскуляр хирург, тиббиёт фанлари номзоди Шуҳрат Салоҳиддинов бошчилигида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказидан келган етакчи мутахассислар, интервенцион кардиологлар, анестезиолог-реаниматологлардан иборат гуруҳ томонидан қисқа муддатли амалий ёрдам курслари бошланди.

Пойтахтлик малакали шифокорлар кичик конференция кўринишида маърузалар ўқиди. Эътиборли жиҳати шундаки, бу маърузалар видеоселектор кўринишида ташкил этилди ҳамда барча туманларнинг субфилиаллари врачлари қатнашди.

Шуҳрат Салоҳиддинов томонидан “Тўсатдан коронар ўлим” мавзусида маъруза ўқилди. Унда юрак билан боғлиқ тўсатдан юз берадиган ўлим ҳолатлари сабаблари, диагностикаси ва олдини олиш чоралари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

“Бачадон миомасида артерия эмболизацияси” мавзусида туғруқ ёшидаги аёлларнинг жиддий муаммоси бўлган ушбу хасталикнинг сабаблари, уни ташхислаш мезонлари ва каминвазив даво чоралари баён этилди. “Контраст-индустирланган нефропатия” мавзусида маърузада буйракнинг ўткир зарарланишлари муаммосига алоҳида тўхталиб ўтилди. Даволашнинг каминвазив оптимал усуллари ҳақида жаҳон тажрибаси билан ўртоқлашишди.

Етакчи олимлар Когон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам бўлимида бўлиб, у ердаги беморларни тиббий кўрикдан ўтказишди ва ўз тавсияларини беришди. Пойтахтлик малакали шифокорлар томонидан қисқа муддатли амалий ёрдам ўқув-амалий курсларидаги маҳорат дарсларида эндоваскуляр операциялар, туманлар субфилиаллари бўйлаб мутахассисларни маҳоратларини оширишни режалаштиришган.

Зариф Комилов,  ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода пойтахтлик шифокорлар томонидан маҳорат дарси ўтказилмоқда