Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан “Чиқиндисиз табиат” шиори остида Бухоро ихтисослаштирилган Жайрон питомнигида “Plogging tour” экоҳаракати ва “Пикник маданияти” акцияси ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари, волонтёрлар ҳамда экология соҳасига бефарқ бўлмаган фуқаролар иштирок этди. Акция давомида иштирокчилар Жайрон питомниги атрофидаги ҳудудни турли хил чиқиндилардан тозалашди. Бу орқали нафақат ҳудудни ободонлаштиришга, балки аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришга ҳам ҳисса қўшилди.

Тадбир доирасида “Пикник маданияти” ҳам тарғиб қилинди. Иштирокчилар учун атроф-муҳитга зарар етказмасдан, тоза ва экологик хавфсиз тарзда ҳордиқ чиқариш маданияти намойиш этилди. Тадбир якунида барча иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди. 

– Мазкур акциялардан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ёшлар орасида экологик маданиятни, экологик хабардорликни, дам олиш ва пикник маданиятини ҳамда аҳоли ўртасида экотуризм тушунчаси тарғиботини кенг амалга оширишдир, – дейди бошқарма матбуот котиби Маржона Шукурова.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода “ Plogging tour ” ва “Пикник маданияти” акцияси