Бухоро шаҳридаги “Ideal Lift” МЧЖ раҳбари Комилжон Қудратов Жанубий Кореянинг SONGUO MOBILITY INNOVATION CO, LTD. компанияси билан ҳамкорликда вилоятда қиймати 1 миллиард 210 миллион долларга тенг бўлган йилига 30 минг дона электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга оширади.
–Лойиҳани амалга ошириш натижасида 450 нафардан зиёд ишсиз аҳоли бандлиги таъминланади, – дейди “Ideal Lift” МЧЖ раҳбари Комилжон Қудратов. – Бу лойиҳа ташқи бозорда республиканинг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, ўзбек истеъмолчиларининг манфаатларини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади.
Жанубий Кореянинг SONGUO MOBILITY INNOVATION CO., LTD. етакчи компанияси ҳамда Бухоро шаҳридаги “Ideal Lift” МЧЖ томонидан икки томонлама, шунингдек, лойиҳа бўйича тайёргарлик ишларини бошлаш тўғрисида битим, жумладан юқори технологияли ускуналарни етказиб бериш, лойиҳалаштириш, монтаж жараёни давомида назорат қилиш ва электромобиллар ишлаб чиқариш назарда тутилган шартнома имзоланди.
Зариф Комилов, ЎзА