Бухоро вилоятида “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилаларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда даромад манбасини яратиш ишлари алоҳида назоратга олинган.

Вилоятда 1 декабрь ҳолатига жами 42 минг 756 та эҳтиёжманд оилалардаги 165 минг 925 нафар фуқаро “Темир дафтар”га киритилган. Бугунги кунда камбағал оилалардаги 43 минг 582 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизларнинг 43 минг 452 нафари ёки 99,7 фоизининг бандлиги таъминланган.

Асосан, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, инвестиция ва агросаноат лойиҳаларида, кооперация асосида ер ажратиш, такрорий экин экиш, қурилиш объектларига ишга жойлаштирилган.

Камбағал оилалардаги меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланганлиги натижасида 34 минг 616 та эҳтиёжманд оилаларнинг 138 минг 212 нафар фуқаролари Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари қарорлари асосида камбағаллар рўйхатидан чиқарилган.

“Темир дафтар”нинг янгиланган рўйхатига кўра, 8 минг 140 та оиланинг 27 минг 713 нафар камбағал аъзолари мавжуд.

Президентимизнинг фармони асосида 17 минг 527 та оилага 14,4 миллиард сўмлик, Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида 13 минг 625 та оилага 10 миллард сўмлик ҳамда 16 ёшгача бўлган 29 минг 954 нафар болаларга 14,9 миллиард сўмлик жами 39,3 миллиард сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган.

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида бугунги кунга қадар 20,1 миллард сўмлик маблағ аҳолини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Ҳудудий секторлар томонидан жами 3 минг 685 та оилага иссиқхона, узумчилик, паррандачилик, чорвачилик, асаларичилик, тикувчилик, қишлоқ хўжалиги йўналишларида қўшимча даромад манбаи яратилишида кўмак берилган.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода 8 минг 140 та оила “Темир дафтар”нинг янгиланган рўйхатига киритилган