Бухоро вилоятида солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ихтиёрий бажарилиш даражаси 2021 йилда 112,8 фоизга кўтарилган.
Вилоят маҳаллий бюджет ихтиёрига режадан ташқари 400 миллиард сўмдан ортиқ маблағ қолган. Таҳлилларга кўра, бу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан ўртача 108,7 фоиз ўсиш билан фарқланади. Мазкур кўрсаткич ўтган 5 йилликка солиштирилганда, яъни 2016 йилга нисбатан 185,3 фоизга ошган. (2016 йилда вилоятнинг маҳаллий бюджети ихтиёрига 5,6 млрд. сўм қўшимча даромадлар қолдирилган).
Яна бир эътиборли жиҳати, вилоятда давлат солиқ хизмати органлари томонидан фаолиятсиз солиқ тўловчиларнинг муаммолари манзилли ўрганилди. Улар фаолиятини тиклашга кўмаклашилгани натижасида 2021 йилда фаолият юритмаётган 1 минг 160 та корхона ўз фаолиятини тиклади. 11 минг 488 та ҳолатда тадбиркорлик субъектларининг ҳисоботларидаги хато ва камчиликлари солиқ органлари билан ҳамкорликда бартараф этилган.
Зариф Комилов, ЎзА