Янги йўллар – янги имкониятлар демак. Чунки сифатли йўл ҳайдовчи ва йўловчилар узоғини яқин қилиш, шаҳар ҳавоси мусаффолигини таъминлаш, кўчаларда тирбандликнинг олдини олишга хизмат қилади. Автомобиль ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланишига замин яратади.

Йўл хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаолларини таништириш мақсадида Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан Бухоро вилоятига пресс-тур ташкил этилди.

Бухоро вилояти Автомобиль йўллари Бош бошқармаси таркибида 18 та тизим йўл корхонаси мавжуд бўлиб, корхоналарда жами 1 минг 896 нафар раҳбар ва ходим фаолият юритмоқда. Корхоналар тасарруфида жами 225 та махсус техника бор. 

Вилоятда жами 15 минг 464 км узунликдаги автомобиль йўллари бўлиб, бошқарма тасарруфидаги йўллар - 4004 км, халқаро аҳамиятдаги йўллар - 478 км, давлат аҳамиятидаги йўллар - 1120 км ва маҳаллий аҳамиятдаги йўллар - 2406 км.дан иборат. Шундан 11 минг 460 км қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини ташкил этади.

Қайд этиш лозимки, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан 2026 йил 30 июнгача амал қиладиган қарз битими имзоланган. Лойиҳани амалга ошириш муддати 2021—2025 йиллар этиб белгиланган. Лойиҳа қуввати 78 километрдан иборат бўлиб, Қоровулбозор, Бухоро, Когон туманлари, Когон шаҳри ва Бухоро шаҳри ҳудудларини қамраб олган.

Мазкур лойиҳа доирасида 63,36 км (81 фоиз) узунликдаги автомобиль йўлининг ўнг қисми ва 55,03 км (70 фоиз) узунликдаги автомобиль йўлининг чап қисмидаги мавжуд асфальт қопламасини кесиш ишлари бажарилди. 63,30 км (81 фоиз) узунликдаги автомобиль йўлининг ўнг қисми ва 44,04 км (56 фоиз) автомобиль йўлининг чап қисмида қум-шағал аралашмасидан 25 см қалинликда йўл асос қатлами ётқизилди. 63,3 км (81 фоиз) узунликдаги йўлнинг ўнг қисми ва 42,51 км (55 фоиз) узунликдаги йўлнинг чап қисмида 20 см қалинликдаги М-75 маркали цемент-бетон  аралашмаси (СТБ) билан асоснинг устки қатлами ётқизилди.

Бундан ташқари 58 км (100 фоиз) узунликдаги йўлнинг ўнг қисми ва 26,46 км (34 фоиз) чап қисмида 2 тасмали 27 см қалинликдаги цемент-бетон (М-400) қопламаси ётқизилди. 7,4 км узунликдаги автомобиль йўлининг ажратувчи тасмасига металл тўсиқ ўрнатиш ишлари бажарилди.

Республикада халқаро молия институтлари иштирокида ички йўлларни янгича ёндашув ва халқаро стандартлар асосида цемент-бетон қопламага ўтказиш бўйича қуриш ишлари уч босқичда амалга оширилмоқда. 

“Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш” лойиҳасининг биринчи босқичида ҳудудларда (Бухоро вилоятида – 53,9 км, Сурхондарё вилоятида – 52,9 км) жами 106,8 км узунликдаги цемент-бетон қопламали йўлларни қуришга йўналтириш белгиланган. Осиё тараққиёт банки иштирокидаги Бухоро вилоятида жойлашган “А380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 228—315-км қисмини реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятида 54 км ички йўлларни реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича пудрат шартномаси тузилган.

2024 йилда Бухорода республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жами 220 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига 857,4 км автомобиль йўллари ва 21 дона кўприк таъмирланган ва фойдаланишга топширилди. Шундан 209,9 км асфальтлаштирилган ва 187,5 км ички хўжалик автомобиль йўллари шағаллаштирилган. Бундан ташқари, вилоят ҳудудидаги 8 та МФЙнинг 80 км тупроқ йўллари ҳашар йўли билан шағаллаштирилган.

Жорий йилда ҳам йўлдаги ислоҳотлар давом эттирилди. Жумладан, Бухоро вилояти ҳудудидаги мавжуд 4004 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг 800 километрдан ортиқ қисмидаги мавжуд нуқсонлар бартараф этилди ва равонлиги таъминланди. Бундан ташқари, ички хўжалик автомобиль йўллари “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида ғолиб бўлган лойиҳаларнинг пудрат корхоналарини аниқлаш мақсадида “Шаффоф” электрон тендер платформасида эълонга жойлаштирилган.

Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан А380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 150—228-км (78км) қисмида Хитой компанияси томонидан цемент-бетон қоплама билан қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа доирасида 78 км автомобиль йўлини янгидан қуриш, 10 дона ер ости пиёдалар ўтиш жойи ва автомобиль йўлининг 224 км қисмида йўл ўтказгич тоннелини қуриш ишлари режалаштирилган. Бугунги кунда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Янги Бухоро Халқаро аэропортига олиб борувчи муқобил автомобиль йўли ва бошқа 8 дона объектда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 701 дона янги йўл белгиси ўрнатилди. Икки йўналишда дастлабки, йўналтирувчи ва масофа кўрсатувчи йўл кўрсаткичлари ўрнатилди. 4 км аҳоли пунктларида велосипед йўлаклари қурилди. 5 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида қарама-қарши йўналишларни ажратиб турувчи 1-гуруҳ тўсиқлари ўрнатилди.

Йўллар сифатини яхшилаш борасидаги ишлар барча ҳудудларда давом эттирилади.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро вилоятига пресс-тур: Йўллар сифати ўрганилмоқда