Мамлакатимизда адлия органларини ягона давлат ҳуқуқий сиёсати амалга оширилишини таъминлайдиган профессионал хизматга айлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг 2018 йил 13 апрелдаги адлия органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган фармон ва қарорлари бу борадаги ишлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Мазкур йўналишда Бухоро вилояти адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир. 
–Вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимларига жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида 106 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун келиб тушган. Уларнинг 52 таси белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли қайтарилган,  – дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Анвар Раҳматов. – Хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан “Е-қарор” электрон тизими орқали норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган қарорлар тақдим қилинганлиги, норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларга тааллуқли ҳужжатлар тўлиқ илова қилинмаганлиги, қарор лойиҳаларида ўз кучини йўқотган қонунчилик нормалари ҳавола қилинганлиги, қарор лойиҳалари regulation.gov.uz портали орқали жамоатчилик муҳокамасига қўйилмасдан ҳуқуқий экспертизага тақдим қилинганлиги сабабли қайтарилган. 

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, Ромитан, Пешку, Шофиркон туман ҳокимликлари томонидан 2022 йил 6 ой давомида бирорта ҳам норматив тусдаги қарорлар қабул қилинмаган. Амалдаги қонунчиликка кўра, вилоят миқёсида Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар ҳокими қарорлари норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. 

Ҳисобот даврида туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан йўл белгиларини ўрнатиш, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш, дафн этиш жойларини сақлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. 

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан эса маҳаллий бюджетни тасдиқлаш, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш, қишлоқ хўжалигида мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахсларнинг ер солиғи ставкаларига ўзгартириш киритиш, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини ўзгартириш ва ташкил этиш, аҳоли пунктлари ва хиёбонлар номини белгилаш, ўзгартириш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуни 16-моддасида Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар ҳокими ўз ваколатлари доирасида қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиши белгиланган. 

Бугунги кунда норматив тусдаги қарорларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказмасдан қабул қилиш ҳолатлари ҳам учрамоқда. Хусусан,  ноқонуний норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги аниқланиб, уларнинг 33 таси  тақдимномалар асосида бекор қилинди. Жумладан, Шофиркон тумани ҳокимининг 2022 йил 11 июндаги 201-2-41-Қ/22-сонли “Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги норматив тусдаги қарори туман адлия бўлимида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан ҳамда тегишли хулоса олинмасдан қабул қилинган. 

Шунингдек, бошқарма томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 41 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобига олиниб, расмий нашрларда эълон қилинди. Маълумот учун, давлат ташкилотларига сифатли ва малакали юридик ёрдам кўрсатиш мақсадида вилоятда 13 та юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилди. Марказларга 2022 йил 6 ойи давомида “Е-huquqshunos” электрон тизими орқали 53 минг 170 та, шундан 35 минг 980 та буйруқ, 17 минг 117 та шартномалар, 9 та талабнома, 52 та мурожаатлар келиб тушган. Мазкур ҳужжатларнинг 47 минг 805 тасига ижобий, 495 тасига салбий хулоса берилган. 4 минг 797 та хулосалар камчиликлар мавжудлиги сабабли қайтарилган.  

2022 йилнинг 6 ойи мобайнида ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш соҳасида бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жами ўрганиш ва мониторингларда 200 дан ортиқ идоралар фаолияти таҳлил қилинган. Унда 50 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил қилинди. Шундан, 10 тасини қонун ҳужжатлари, 22 тасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, 17 та Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ташкил этди.  

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро вилояти: Адлия томонидан 52 та қарор лойиҳаси қайтарилган