ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро шаҳрида Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадасининг 1-тур баҳслари бошланди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган ушбу халқаро олимпиадада мамлакатимиз вакиллари билан бирга, Финляндия, Туркия, Хитой, Саудия Арабистони, Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Мўғулистон, Озарбайжон, Ҳиндистон, Қувайт, Беларусь, Қатар, Грузия, Таиланд, Вьетнам каби давлатлардан билимдон ёшлар қатнашмоқда. Баҳсларда 30 та жамоа таркибида 120 нафар иштирокчи ўз билимини синовдан ўтказади.
[gallery-17779]
Синов жараёнларини қатор хорижий давлатлардан жалб қилинган малакали эксперт, етук олим ва профессор-ўқитувчилар баҳолаб бормоқда.
Биринчи босқич ёзма шаклда ўтказилиб, иштирокчиларга турли қийинлик даражасидаги 50 та топшириқ берилади ҳамда натижалар 100 баллик тизимда баҳоланади.
Халқаро биология олимпиадаси 14 июнга қадар давом этади.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА