Наманган халқаро биология олимпиадасига мезбонлик қилмоқда
Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан соғлом, руҳан тетик, ақлан баркамол этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмокда.Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташаббуси билан анъанавий равишда йўлга қўйилган Абу Али Ибн Сино халкаро биология олимпиадаси ҳам умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг билимини оширишга хизмат қилмокда.
Наманган шаҳри мезбонлик қилаётган, дунё ёшларини бирлаштираётган мазкур халқаро биология олимпиадаси – “AIBO”нинг тантанали очилиш маросимида олимлар ва халқаро экспертлар, Наманган вилоятидаги давлат ва хусусий олий таълим муассасаларининг ректорлари ҳамда профессор-ўқитувчилари, ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Даставвал, халқаро фан олимпиадаси қатнашчиларига йўлланган Наманган вилоят ҳокимининг табриги ўқиб эшиттирилди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шокирова, Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Отабек Бозоров ўзига хос билимлар синови қатнашчиларига улкан зафарлар тилади.
Табиий фанлар туркумига кирувчи олимпиадада юртимизнинг турли ҳудудларидан сараланган билимдонлардан ташқари Туркия, Таиланд, Малайзия, Россия Федерацияси, Озарбайжон, Беларусь, Мўғулистон, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Туркманистон каби ўндан зиёд мамлакатлар жамоаларининг 100 нафарга иқтидорли ўқувчилари баҳслашади.
[gallery-28903]
– Ёшим 16да, болагимдан табиий фанларга меҳрим бўлакча. Ўз олдимга шифокор бўлишни мақсад килиб олганман. Бунинг учун тинимсиз изланиш керак. Шу маънода, мактаб, туман, вилоят ва республика фан олимпиадаларидаги мунтазам иштироким, унда қайд этган юқори натижаларим жаҳон даражасига чиқишимга туртки берди, – дейди Тўрақўрғон тумани ихтисослаштирилган мактабининг 10-синф ўқувчиси Исломжон Раҳмонжонов.
– Нуфузли олимпиада вилоятимизда ўтказилаётганидан беҳад хурсандмиз. Ўзбекистон терма жамоаси сафида ҳал қилувчи синовларга жиддий тайёргарлик кўрдик. Амалий ва назарий имтиҳонларда юзимиз ёруғ бўлиши учун астойил курашамиз. Эслатиб ўтамиз, халқаро олимпиаданинг назарий ва амалий босқичлари Наманган шаҳридаги “TURAN” халқаро университетида бўлиб ўтади.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА