Европа давлатлари ва Украинанинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари бугун АҚШ Давлат котиби, айни пайтда АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси вазифасини ҳам бажарувчи Марко Рубио билан учрашиб, Украина учун хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда, деб хабар тарқатди “The New York Times” газетаси.

Axios” нашри аввалроқ, Рубио хавфсизлик кафолатлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун АҚШ, Европа ва Украина вакилларидан иборат комиссияга раҳбарлик қилиши ҳақида ёзиб чиққан эди.

Нашрга кўра, АҚШ хавфсизлик кафолатлари Европа амалиётларини ҳаводан қўллаб-қувватлаш ваъдасини ёки Украинадаги миссияларни қўллаб-қувватлаш учун Вашингтоннинг разведка ёрдамини, шунингдек, Қора денгизга кучларни жойлаштиришни ўз ичига олиши мумкин. 

Бундан ташқари,  улар хавфсизлик кафолатларининг қонуний кучини қандай таъминлашни, жумладан, АҚШ Конгресси томонидан тасдиқланиши керакми ёки йўқми, деган масалани ҳам ҳал қилиши кутилмоқда.

Аввалроқ, Германия канцлери Фридрих Мерц Вашингтондаги Украина бўйича учрашув якунлари юзасидан Украина учун хавфсизлик кафолатларида ким ва қай даражада иштирок этиши масаласи европалик ҳамкорлар ва АҚШ ҳукумати билан муҳокама қилиниши кераклигини айтган эди. 

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун Украина учун хавфсизлик кафолатлари муҳокама қилинади