Халқимиз маънавиятини юксалтиришда миллий урф-одат ва удумларимиз, уларнинг замирида мужассам бўлган ҳамжиҳатлик, турли муаммоларни биргалашиб ҳал қилиш каби ибратли қадриятлар катта ўрин тутади.
Айниқса, ҳашар маънавий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланиб кетган, десам хато бўлмайди. Қолаверса, ҳашар неча асрлар давомида кишилар ўртасидаги бир-бирига ўзаро ёрдам, инсонпарварлик, олижаноблик, саховатпешалик каби эзгу туйғуларни ёшлар онгига сингдиришга хизмат қилиб келмоқда.
Шу билан бирга ҳашар маҳаллаларда ўзаро ҳурмат, дахлдорлик, меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкамловчи миллий қадриятларимиздан биридир. Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш асносида халқимиз орасида ўзаро меҳр-оқибат, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, барча ҳудудларга ободлик, озодалик шукуҳини бағишлашда ҳашар тадбирлари барчамизга ўзгача руҳ беради.
Аслида ҳашарни ҳар бир инсон, энг аввало, ўзи яшаб турган хонадони, ҳовлисини саранжом-саришта қилишдан бошлайди. Сўнгра маҳалла, овуллар, қишлоқ ва шаҳарлар, кўчалар, бир сўз билан айтганда, бутун мамлакат бўйлаб ёйилиб, миллий умумҳаракатга айланади.
Бугун эрта тонгдан бошланган ҳашар тадбирларида ҳам юртдошларимиз фаол иштирок этиб, минглаб маҳаллалар, боғу роғлар, сайилгоҳу хиёбонлар ободонлаштирилди. Нуронийларимиз ҳам ҳашар ишларида фаол иштирок этиб, ёш авлодга дарахт экиш ва бутлаш, гул-ниҳоллар ўтқазишда ўз маслаҳатларини беришди. Жойлардаги ташкилот ва муассаса ходимлари ўзи меҳнат қилаётган бинолар атрофини ободонлаштириб, хайрли тадбирга муносиб ҳисса қўшишди.
Шунингдек, ташаббускор ёшлар кекса ва нуронийлар, уруш ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиб, уларнинг уй ишларига яқиндан кўмаклашишди. Эҳтиёжманд, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож одамлар ҳолидан хабар олинди.
Бугунги ҳашар тадбирлари давомида 8 340 924 нафар юртдошларимиз, жумладан, 4 718 280 нафар ёшлар фаол иштирок этди.
Умумий ҳисобда 11 788 км ариқ ва зовурлар тозаланиб, 9 070 та қабристон, 638 та зиёратгоҳлар ободонлаштирилди.
Маҳаллалар, кўчалар ва хиёбонлар, аҳоли хонадонларида жами 8 088 298 та дарахт, жумладан, 4 063 483 та манзарали, 4 024 815 та мевали дарахт кўчатлари, 4 990 207 та гул кўчатлари экилди. Мавжуд 7 771 876 та дарахт оқланиб, уларга турли шакллар берилди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 7 942 та манзарали, 6 393 та мевали дарахт, 2012 та гул кўчатлари;
Андижон вилоятида 239 650 та манзарали, 329 907 та мевали дарахт, 798 833 та гул кўчатлари;
Бухоро вилоятида 340 493 та манзарали, 264 172 та мевали дарахт, 251 198 та гул кўчатлари;
Жиззах вилоятида 88 566 та манзарали, 50 211 та мевали дарахт, 34 166 та гул кўчатлари;
Навоий вилоятида 166 868 та манзарали, 106 872 та мевали дарахт, 169 269 та гул кўчатлари;
Наманган вилоятида 581 476 та манзарали, 1 193 866 та мевали дарахт, 926 517 та гул кўчатлари;
Самарқанд вилоятида 373 401 та манзарали, 336 748 та мевали дарахт, 493 856 та гул кўчатлари;
Сирдарё вилоятида 130 309 та манзарали, 82 596 та мевали дарахт, 85 430 та гул кўчатлари;
Сурхондарё вилоятида 160 110 та манзарали, 71 962 та мевали дарахт, 97 708 та гул кўчатлари;
Тошкент вилоятида 915 765 та манзарали, 939 182 та мевали дарахт, 1 209 622 та гул кўчатлари;
Фарғона вилоятида 764 984 та манзарали, 455 549 та мевали дарахт, 620 280 та гул кўчатлари;
Хоразм вилоятида 7 101 та манзарали, 5 248 та мевали дарахт, 2 441 та гул кўчатлари;
Қашқадарё вилоятида 303 095 та манзарали, 151 862 та мевали дарахт, 195 903 та гул кўчатлари;
Тошкент шаҳри бўйича 33 721 та манзарали, 30 247 та мевали дарахт, 100 971 та гул кўчатлари экилди.
Ҳашар тадбирлари давомида юртимиздаги эҳтиёжманд аҳоли қатламларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида 5 768 та оилаларнинг уй-жойлари таъмирлаб берилди, 12 755 та эҳтиёжманд оилалар, хусусан, 4 392 нафар ногирон ва ёлғиз қарияларга 2 млрд 157 млн 220 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.
“Маҳалламга 30 туп дарахт менинг туҳфам” шиори остида маҳаллалардаги турар-жой мавзелари ва кўчаларга ташаббускор фуқаролар томонидан қўшимча равишда 30 тупдан дарахт кўчатлари экилди ҳамда мавжуд дарахтлар оқлаб чиқилди.
Энг муҳими, юртимиз бўйлаб ташкил этилган бу йилги анъанавий умумхалқ хайрия ҳашари давомида одамлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамланиб, муҳтожлар ва йўқсилларга хайр-саховат қилиш каби эзгу ишлар ташкил этилди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш
вазирлиги Ахборот хизмати