Бугун 6 нафар таэквондочимиз Осиё чемпионатида жанг қилади
Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида таэквондо бўйича ўтаётган қитъа чемпионатининг навбатдаги кунида уч нафар спортчимиз татамига чиқди.
Қувонарлиси, мазкур мусобақанинг 58 килограммгача вазн тоифасида иштирок этган Омонжон Отажонов ҳамда -74 килограммда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Нажмиддин Қосимҳожиев мусобақани бронза медали билан якунлаб, миллий терма жамоамиз ҳисобидаги медаллар сонини 5 тага етказди.

Шу тариқа, айни пайтга қадар Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар 1 тадан олтин ва кумуш ҳамда 3 та бронзага етди.
Қитъа биринчилигининг учинчи кунида эса яна олти нафар ҳамюртимиз совринли ўринлар учун кураш олиб боради.

Жумладан, 23 май куни ўтадиган беллашувларда Назарали Назаров (-63 кг), Ёдгорбек Жўрабоев (-87 кг), Шоҳжаҳон Каримбоев (-87 кг), Лайло Зайниддинова (-53 кг), Севинч Ҳайитова (-67 кг) ҳамда Озода Собиржонова (-67 кг) мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА