Бугун, 25 мартдан бошлаб тиббиёт ниқобисиз юрганлар жавобгарликка тортилади
Амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик қўлланилишига сабаб бўлади
Бугун, 25 март куни соат 6:00 дан бошлаб жамоат жойларида ниқобсиз бўлган шахсларга – 223 минг сўм миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – 669 минг сўм миқдорида жарима қўлланилади.
Ушбу талабларга риоя қилмаслик, Санитария қонун ҳужжатларини, карантин қоидаларини бузилиш ҳисобланиб, амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик қўлланилишига сабаб бўлади.