Ижтимоий тармоқларда коронавирус бўйича касалланиш ҳолатлари кўпаяётгани айтилмоқда. Аммо жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юрганлар кам эмас. Бундай ҳолатлар учун жавобгарлик чораси бор эди. Бу ҳозир ҳам амалдами?

Бу саволга Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева жавоб берди:  

– Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланган.

Ушбу моддага кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача (1 миллион 225 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Фуқароларимиздан жамоат жойларида тиббиёт ниқобларида бўлишини маслаҳат берган бўлардик.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, карантин даврида юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга зид бўлган ёлғон маълумот тарқатиш ҳолатлари ҳам учрайди. Бунинг учун ҳам қонунчиликда жавобгарлик чоралари борлигини эслатиб ўтсак.  

Жиноят кодексида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланган.

Унга кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш – БҲМнинг 200 бараваригача (49 миллион сўм) миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Бундай маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки оммавий ахборот воситалари, шунингдек, Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатиш – БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача (49 миллион сўмдан 98 миллион сўмгача) миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Муаттар Бурҳонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юрганлар жавобгарликка тортиладими ёки йўқми?