Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқотида таъкидланди.
Келгуси ўқув йилидан яна 60 та мактабда, жумладан, 10 та ихтисослашган мактабда бу тажриба жорий қилинади.
Келажакда ушбу синфларни тамомлаган ўқувчилар шу йўналишдаги олийгоҳларга кирса, уларга 2-курсдан мактабга бориб касбий маҳоратини ошириши учун имконият яратилади. Алоҳида қобилиятга эга талабаларга дарс ўтгани учун ойлик ҳам тўланади.
Президентимиз педагогика йўналишидаги олийгоҳларда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар учун Абдулла Авлоний номидаги стипендияни ташкил этишни таклиф қилди.
ЎзА