Жорий йил 21 июнда Президентимизнинг “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан тегишли ОТМ ҳамда уларнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида қуйидагилар ташкил этилади: 

➖ Урганч давлат педагогика институти; 

➖ Наманган давлат педагогика институти; 

➖ Гулистон давлат педагогика институти; 

➖ Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти;  

➖ Андижон давлат педагогика институти; 

➖ Бухоро давлат педагогика институти; 

➖ Термиз давлат педагогика институти; 

➖ Шаҳрисабз давлат педагогика институти; 

➖ Чирчиқ давлат педагогика университети; 

➖ Жиззах давлат педагогика университети. 

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ кундузги таълим шаклида ўқиётган 2–4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари “4+2” тартибида (дарсларнинг 4 куни ОТМда, 2 куни мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт ўташ тартибида) олиб борилади. 

Ҳар йили педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ ихтисослик кафедраларининг камида 5 фоиз профессор-ўқитувчиларини хорижга танлов асосида малака ошириш ва стажировкага юбориш чоралари кўрилади.  

Айрим ОТМ тегишли йўналишларида сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди. 

Қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йили қабулидан педагогик кадрлар тайёрловчи ОТМнинг айрим таълим йўналишлари бўйича сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди. 

 ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Педагогика йўналишида 10 та ОТМ ташкил этилади