Божхонада болалар учун байрам тадбири
Болалар қалбидаги беғубор қувонч, юзларидаги самимий табассум ва порлаб турган кўзлар ҳар қандай эзгу ишнинг энг улуғ натижасидир.
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан ходимлар фарзандлари учун байрамона тадбир ташкил этилди.

Байрам давомида турли ўйинлар, рақслар ва кўнгилочар дастурлар болажонларга унутилмас таассурот улашди. Жумладан, спортнинг шахмат, шашка ва футбол турлари бўйича мусобақалар, шунингдек, турли қизиқарли эстафета баҳслари болажонларнинг чаққонлиги, зукколиги ва жамоавий ҳамжиҳатлигини намоён этишига имкон яратди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.