Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан видеоконференц алоқа орқали бўлиб ўтган тадбирда Божхона қўмитаси раиси А.Мавлонов мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган ходимларни самимий муборакбод этиб, катта натижаларга эришаётган бир гуруҳ ходимларни тақдирлади.
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасидаги тадбирга божхона фахрийлари, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар ҳам таклиф этилди. Божхона қўмитаси ва Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси тегишли буйруқлари билан фахрийлар, юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажараётган ходимлар, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар эсдалик қўл соатлари, III даражали “Давлат божхона хизмати аълочиси” кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.


Шунингдек, байрам муносабати билан ташкил этилган спорт мусобақалари совриндорларига ҳам Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи кубоги, диплом ва эсдалик совғалар топширилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири