Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор вакиллари томонидан автотранспорт воситасини ноқонуний тарзда ўзлаштириб олган фуқаронинг жиноий хатти-ҳаракатига чек қўйилди.

Жондор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Р.С томонидан олиб чиқиб кетиш мажбурияти билан Республикамиз ҳудудига олиб кирилган “Нексия” русумли транспорт воситаси жорий йилнинг 24 март кунида белгиланган тартибда олиб чиқиб кетилган. Аммо шу фурсат оралиғида ушбу автомашинанинг кузов рақамлари қўлбола усулда кесиб олинган. Худди шу русумли бошқа автомашинага кўчириб ўтказилган.  

Ҳуқуқ тартиботи идораларини чалғитиш мақсадида амалга оширилган ушбу жиноий хатти-ҳаракат натижасида фуқаро хорижий давлатдан олиб чиқиб кетиш шарти билан олиб кирган автомашинасининг кузов рақамларини бошқа ўхшаш транспорт воситасига кўчириб ўтказиб, божхона тўловларидан қочишни мақсад қилган.

ИИБ ЭКМнинг берган хулосасида ҳам ушбу ҳолат ўз тасдиғини топди. Ҳолатга ойдинлик киритилгунга қадар умумий қиймати 120 миллион сўм деб баҳоланаётган автотранспорт воситаси вақтинча сақловга олинган.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхоначилар яна бир жиноятнинг олдини олди