Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Бухоро аэропорти” ходимлари томонидан қадимий нумизматика намуналарини олиб чиқишга бўлган уринишга чек қўйилди. Бу ҳақида вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Унда “Бухоро-Домодедово” авиарейси орқали ҳаракатланаётган фуқаронинг кузатиб борилаётган багажининг рентген тасвирлари божхона ходимларида шубҳа уйғотди.
Мазкур ҳолатда тегишли тартибда божхона кўриги ўтказилиши натижасида хорижий йўналишда ҳаратланган фуқаронинг, ҳеч қандай тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган ҳолда жами 27 дона тарихий тангаларни олиб чиқишга бўлган уруниши бартараф этилди.
Маълумот учун божхона чегарасидан ҳаракатланиш чоғида зарб этилганлигига 50 йилдан ошган тангаларни фақатгина Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг тегишли хулосасига асосан олиб чиқиб кетишга рухсат этилади.
Зариф Комилов, ЎзА