10 ноябрь: куннинг муҳим янгиликлари қисқа хабарларда
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 10 ноябрь куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
- Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига миграция ва персоналлаштириш бўлинмалари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
- Сурхондарёда Давлат хавфсизлик хизмати катта миқдордаги гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйди. Чегарадан олиб ўтилган 5 килограммдан ортиқ опий мусодара қилиниб, икки шахс қўлга олинди.
Зиёвуддин Нуриддинов,
Ёқубжон Мелибаев. ЎзА