Бўзатов иқтидорларни кашф этади
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида бўлиб ўтган гала концерт доирасида мамлакатимизнинг санъат ва маданият шайдоси бўлган минглаб истеъдод эгаларини бир саҳнада жамлаган “ – Бўзатов Fest –2026” танловига старт берилди.
Ташкилотчиларнинг қайд этишича, 20 – 28 апрель кунлари танловнинг шаҳар ва туман, 11 – 20 май кунлари ҳудудий босқичлар, 30 май – 7 июнь кунлари республика финал босқичи бўлиб ўтади.
Танловда опера, анъанавий ижро, бахшичилик ва эстрада йўналишлари бўйича 3 ёш тоифасида истеъдодлар беллашади. Биринчи ўрин эгалари 50 миллион сўм, иккинчи ўрин 30 миллион сўм, учинчи ўринлар эса 20 миллион сўм, финалчиларнинг ҳар бири 10 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланади.
Таъкидлаш жоизки, ижодкор ёшларнинг энг севимли тадбирига айланган ушбу йирик танлов йигит-қизларнинг ўз иқтидорларини кенг оммага намойиш этиш учун ажойиб имкониятдир.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири.