Тошкентда "Tashkent Flowers Fest — 2026" гуллар фестивали бўлиб ўтади
7-9 май кунлари пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган Ўзбекистон Миллий кутубхонаси майдонида "Tashkent Flowers Fest — 2026" гуллар фестивали бўлиб ўтади. Мазкур ёрқин тадбир соат 10:00 дан 22:00 гача давом этиб, ташриф буюрувчилар учун кириш бепул этиб белгиланган.
Фестиваль доирасида нафақат ноёб гуллар кўргазмаси, балки таниқли санъаткорлар иштирокидаги концертлар, бадиий жамоаларнинг чиқишлари ҳамда турли интерактив кўнгилочар дастурлар намойиш этилиши режалаштирилган.
Ҳамроз Баёнов, ЎзА