Жорий йилнинг 31 октябрь куни Сурхондарё вилоятининг сўлим Бойсун туманида “Лаззатли Сурхон” халқаро фестивали бўлиб ўтади.

Қадимий ва ҳамиша навқирон воҳанинг бой гастрономик туризм салоҳиятини кенг намоён этиб, миллий пазандачилик анъаналарини тарғиб қилиш ва вилоятга сайёҳлар оқимини янада ошириш мақсадида ўтказилаётган фестиваль доирасида “Бойсун баҳори” туризм мажмуасида Термиз шаҳри ва туманлар павильонларида миллий таомлар намойиши, ҳунармандчилик маҳсулотлари ва сувенирлар кўргазмаси, “Узум сайли”, “Олма сайли”, “Анор сайли” каби анъанавий байрам тадбирлари ташкил этилади. Қизиқарли миллий этник ўйинлар ва мусобақалар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаоллари учун махсус инфотур уюштирилади. 

Мазали таомлар, миллий анъаналар, куй-қўшиқ ва қувончу шодликни уйғунлаштирадиган фестивалда энг моҳир ошпазлар таъми оғизда эрийдиган таомлар тайёрлаб, иштирокчиларни хушнуд этади. Тадбирда “Энг яхши миллий таом”, “Энг яхши ошпаз”, “Энг фаол ҳудуд” каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Айни пайтда ташкилотчилар фестивални юксак савияда ўтказишга қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бойсунда “Лаззатли Сурхон” халқаро фестивали ўтказилади