Бойсун туманида жорий йил май ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказилиши мўлжалланаётган “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 февралдаги  “Бойсун баҳори”  халқаро фольклор фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига  мувофиқ миллий қадрият ва урф-одатларимиз, ноёб фольклор санъатимиз  намойиш этиладиган  шодиёнада нафақат мамлакатимизнинг энг машҳур фольклор ансамбллари, балки хорижликлар ҳам ўз санъатларини кенг намойиш этади. Ўзаро тажриба алмашади. Этноспорт беллашувлари, миллий таомлар ва урф-одатлар кўргазмалари фестиваль иштирокчиларига ўзгача шукуҳ улашади.

Айни пайтда фестиваль бўлиб ўтадиган ҳудудда меҳмонхона, йирик саҳна, анфитеатр, вилоятлар қўрғонлари учун жой, этноспорт майдончалари ва бошқа инфратузилма иншоотлари бунёд этилмоқда, яшилликка бурканадиган тоғлар бағрида ўтовлар ўрнатишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов туманда бўлиб, дунё фольклор санъат шинавандаларини сўлим тоғлар қўйнида учраштирадиган шодиёнага кўрилаётган тайёргарлик ишларини кўздан кечирди. Фестивални ташкил этиш ва ўтказишга масъул ишчи гуруҳлар раҳбарларининг тақдимотлари билан танишди.  

Вилоят ҳокими ишчи гуруҳларга, шунингдек, мутасаддиларга йўл инфратузилмасини ривожлантириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, сифатли хизматлар кўрсатиш ва бошқа муҳим масалалар юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб берди.  

Холмўмин  Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бойсун баҳори” дунё халқларини сўлим тоғлар қўйнига чорлайди