Айни кунларда Бухоро вилояти Шофиркон туманида ҳам ер билан “тиллашиб”, баракали ҳосил етиштириб, омилкор тадбиркорга айланаётган миришкор томорқачилар сафи кенгаймоқда.

Туман марказидаги “Хожа Ориф” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган 78 ёшли Фахриддин ота Исомов ҳам томорқани хазина деб билган шундай омилкор соҳибкорлардан бири. Деҳқончиликда катта ҳаётий тажрибага эга отахон кўчатчиликка ихтисослашган “Боғибиҳишт” фермер хўжалиги ерларидан 50 йиллик ижара шартномаси асосида ажратиб берилган 1 гектар ер майдонида ниҳол етиштириш билан шуғулланиб келмоқда.

Отахон оила аъзолари, фарзандлари кўмагида бу ерда картошка, помидор, булғор қалампири, пиёз етиштириб, нафақат ўзи, балки қишлоқдошлари рўзғори бутлиги, дастурхони тўкинлигига баҳоли қудрат ҳисса қўшмоқда. “Сайхунобод тажрибаси”ни ҳудудларда амалга ошириш ишларини ўрганиш доирасида ташкил этилган амалий семинарда томорқачиликда ўз тажрибасига эга меҳнат фахрийси Фахриддин Исомов иш услуби, ерга муносабати эътибордан четда қолмади.

[gallery-16989]

–Томорқа бу даромад дегани, –дейди отахон. –Фақат меҳнат орқали мана шундай катта даромадга эга бўлиш мумкин. Бой бўлиш, пулдор бўлиш учун узоққа бориш керак эмас. Бойлик оёғимиз остида турибди. Бунинг учун фақат тинмай меҳнат қилиш керак. 

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, вилоят ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Фируза Ибрагимова, шаҳар ва туманлардаги масъуллар, маҳалла фаоллари отахоннинг даласида бўлди. Дала шийпонида ўтган семинарда хотин-қизларни томорқачилик ҳамда тадбиркорликка жалб этиш орқали даромад олишларига эришиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳақида сўз борди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/TQsF9AckaxA" title="“Boy boʻlish uchun uzoqqa borish kerak emas”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Умуман, шофирконлик томорқа ер эгалари, деҳқон ҳамда боғдорчилик хўжаликлари томонидан ўтган 2023 йилги деҳқончилик мавсумида туман боғларидан олинган мева салмоғи 5 минг 800 тоннадан ортиқни ташкил қилган. Бу хирмон ўтган йилга нисбатан қарийб 2,5 минг тоннага кўп демак.

Шунингдек, бултурги деҳқончилик мавсумида шофирконлик миришкорлар 490 тонна узум, 1 минг 500 тоннадан зиёд сабзавот, 330 тонна полиз, 935 тонна картошка етиштириб, элимиз дастурхонига тортиқ этди. Албатта, бу йил ҳосил салмоғи бултургидан анча салмоқли бўлиши учун эрта баҳордан ишга киришилган.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бой бўлиш учун узоққа бориш керак эмас” (+видео)