Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги "Марказий" маҳалла фуқаролар йиғинида "BARAKALI SINTES PREMIUM" масъулияти чекланган жамияти ва Корея компанияси билан ҳамкорликда тиббий клиника шахобчаси фойдаланишга топширилди.
Мазкур замонавий клиника Жанубий Корея давлатида ишлаб чиқарилган энг сўнгги тиббиёт жиҳозлари, жумладан, МРТ, ренген, ЛОР-комбайн, ЭНДОСКОП ва ЭКГ аппаратлари билан таъминланди.
Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллион 30,0 минг АҚШ долларга тенг бўлиб, барчаси тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиш ҳисобига амалга оширилди. Аҳамиятлиси, лойиҳа ишга туширилиши натижасида 10 та янги иш ўрни яратилди. Мазкур клиникада иш икки сменада ташкил қилиниб, кунига 100-150 нафар фуқарога сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
Бу йилнинг биринчи чорак якуни билан белгиланган 48,5 миллион доллар режа 117 фоизга бажарилиши кутилмоқда. Вилоятга жалб этилган жами инвестицияларнинг 40 фоизи Хитой, 14 фоизи Корея, 9 фоизи Россия 8 фоизи Туркия, 6 фоизи Англия, ва 23 фоизи бошқа давлатлар инвесторлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
А. Мусаев,
ЎзА