Гулистонда янги клиника иш бошлади
Сирдарё вилояти перинатал марказига қарашли бўш турган гинекология бўлими биноси ўрнида давлат - хусусий шерикчилик асосида “Doktor Abdumalik” MCHJ клиникаси ишга тушди.
Мазкур бино бундан бир йил муқаддам гулистонлик тадбиркорга давлат-хусусий шерикчилик асосида хусусий тиббиёт клиникасини ташкил этиш шарти билан берилган эди. Тадбиркор белгиланган вақтда мазкур бинога ўз ҳисобидан ва банк маблағи ҳисобидан сармоя киритиб, қисқа фурсатларда бинода реконструкция ва таъмирлаш ишларини тугатди.

Муассасада аҳолига амбулатор ва стационар шароитда неврология, кардиология, терапия ва гинекология ихтисослик турлари бўйича диагностика, маслаҳат ва консерватив даволаш, УЗИ, физиотерапия ва клиник лаборатория ихтисослик турлари бўйича тиббий хизматлар кўрсатилади.


Келгусида тиббиёт маркази фаолиятини янада кенгайтиришни режалаштирган. Клиникада 41 киши иш билан таъминланди.
Ш. Суяров,
Ш. Ортиқбоев,ЎзА