Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида 2023 йил ҳосили учун “Бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси” лойиҳаси муҳокама қилинди.

Унда фермерлар, кластерлар раҳбарлари ва тегишли масъул идораларнинг вакиллари иштирок этди.

– Шартнома лойиҳасининг ҳар бир бандининг муҳокамаси соатлаб давом этди, – дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари Зафар Мустафақулов. – Муҳокамада бир томондан кластерлар манфаати, иккинчи томондан фермерларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси турли тортишувлар, баҳс-мунозаларга сабаб бўлди. Шартнома лойиҳасининг қонунчилик нуқтаи назаридан кенгаш ҳуқуқшуносларининг таклифлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакилининг, ғалла етиштирувчи фермерларнинг таклифлари ва эътирозлари, савол-жавоб, тушунтиришлар тарзида жуда қизғин ўтказилди.

Қайд этиш керакки, 2020 йил ҳосилидан бошлаб давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган бошоқли дон етиштириш бўйича тузиладиган контрактация шартномаларидан ортиқча етиштириладиган бошоқли донни фьючерс шартномаси асосида ғаллачилик кластерлари харид қилиши йўлга қўйилди. Бунда ортиқча етиштириладиган бошоқли дон нархи фермер хўжаликларининг камида 10 фоизли рентабеллиги ҳисобга олиниб, агротехнологик хариталар асосида шакллантириладиган харажатлардан келиб чиққан ҳолда ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ўртасида шартномада белгиланади ва нарх давлат эҳтиёжлари учун белгиланган нархлардан паст бўлмаслиги керак.

Бунда фермер хўжаликларидан фьючерс шартномаси асосида бошоқли дон харид қилувчи ғаллачилик кластерлари маҳсулот қийматининг 60 фоиздан кам бўлмаган миқдорда бўнак маблағлари ажратади. Бўнак маблағлари ажратилмаган тақдирда, давлат харидидан ортиқча етиштирилган бошоқли дон тўлиғича фермер хўжаликлари ихтиёрида қолади.

Фьючерс шартномаси асосида харид қилинадиган бошоқли донни ўлчаш ва сифатини аниқлаш тадбирларини бажарилиши ғаллачилик кластерлари зиммасига юклатилади.

Муҳокамалар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 ноябрда қабул қилинган “Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида”ги ва 2022 йил 28 майда имзоланган “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарорларида келтирилган талаблар асосида шартнома лойиҳасини янада такомиллаштиришга келишиб олинди.

Ҳамма иштирокчиларнинг таклиф ва эътирозлари ҳисобга олиниб, “Бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси” лойиҳаси янада такомиллаштирилди ва келишиш учун Адлия, Қишлоқ хўжалиги вазирликларига юборилади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси тайёрланмоқда