Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Соатмурод Қулмирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 январдаги “Пахта хомашёсини етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан жорий этилаётган янгиликлар хусусида тўхталди.

Пахта хом ашёсини харид қилиш ва етказиб бериш бўйича томонлар ўртасида шартномалар тузилишида қатор бюрократик тўсиқлар ва ноқонуний аралашувлар мавжуд эди. Қарор билан эндиликда томонлар ўртасида фъючерс шартномаларини руйхатдан ўтказиш ва мониторинг қилишнинг шаффоф тизими яратилмоқда. Эндиликда ҳар йили 1 октябрга қадар келгуси йил ҳосили учун фьючерс шартномалари тузилади ва солиқ органларининг электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилади ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Агроплатформа” ахборот тизимига интеграция қилинади.  

Бугунги кунда пахта хомашёсининг харид нархини белгилашда кластерлар ва фермерлар ўртасида турли эътирозлар ва келишмовчиликлар юзага келмоқда. Мазкур қарор билан вазирлик, Нью-Йорк биржасида пахта толасининг ўртача ойлик фьюрчерс котировкалари таҳлилини ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиб боради ҳамда томонлар пахта хомашёсининг харид нархини ўзаро манфаатли келишув асосида ҳисоб-китоб қилади.  

Эндиликда пахта-тўқимачилик кластерлари бўнак маблағларини ишлаб чиқарувчилар билан келишув асосида пул ва моддий ресурслар шаклида амалга ошириш имконияти яратилмоқда. Шунингдек, уруғлик, минерал ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материаллари транспорт харажатларини хисобга олган ҳолда етказиб берилади ва кунлик электрон ҳисобварақ-фактуралар орқали расмийлаштириб борилади.  

Бугунги кунда, лазерли ер текислаш ишларини олиб бориш пахта ҳосилдорлигини ошириш, ерларнинг структурасни яхшилаш, айниқса 20 фоизгача сув тежашда муҳим ҳисобланади. Лекин ушбу замонавий техниканинг нархи қиммматлиги сабабли кластерлар ва пахта етиштирувчилар томонидан етарли миқдорда сотиб олинмаяпти. 2023 йилдан бошлаб, сотиб олинган хорижий ва маҳаллий лазерли ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи Давлат бюджетидан қоплаб берилади.  

Пахта етиштириш танннархи ортиб бориши кузатилмоқда, бунинг сабабларидан бири пахта хомашёси етиштириладиган майдонларни насос орқали суғоришда сарфланадиган электр энергияси харажатлари ҳисобланади. Ушбу ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, пахта хомашёси етиштириладиган майдонларни насос орқали суғоришда сарфланадиган электр энергияси харажатларнинг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.  

Қишлоқ хўжалиги ривожланган давлатларда экинларнинг ривожланишини кузатиб бориш, ўсимлик касалликлари ҳамда зараркунандаларига тезкор қарши курашиш ва бошқа зарурий агртехник тадбирларни амалга оширишда учувчисиз учиш аппаратларидан (дрон) кенг фойдаланиш йўлга қўйилган. Эндиликда давлат-хусусий шериклик асосида пахта-тўқимачилик кластерлари маблағлари ҳисобидан учувчисиз учадиган аппаратлар олиб келинади ва Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги орқали маҳсулот етиштирувчиларга хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади.  

Минерал ўғитлар нархи барқарорлигини таъминлаш ва танқислигини олидини олиш мақсадида 2025 йил 1 январга қадар импорт қилинадиган айрим турдаги минерал ўғитларга божхона божининг “ноль” ставкаси қўлланилади.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эндиликда ҳар йили 1 октябрга қадар келгуси йил пахта ҳосили учун фьючерс шартномалари тузилади