Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев АҚШнинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Хэник билан учрашди.

Бош прокуратурада бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳаларида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида прокуратура органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.  

Томонлар икки давлат ваколатли органлари ўртасида ҳуқуқий соҳада шаклланган муносабатларнинг бугунги кундаги ҳолатини муҳокама қилди. Уни янада ривожлантириш, шу жумладан, жиноятчиликка қарши курашиш йўналишида ҳамкорликни кенгайтиришга улкан салоҳият мавжудлиги қайд этилди.  

Учрашув иштирокчилари бўлиб ўтган мулоқотнинг ҳуқуқий соҳада ўзаро алоқалар мустаҳкамланишига янги туртки бўлишига ишонч билдирди.             

ЎзА  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош прокурор АҚШ элчиси билан учрашди