Чироқлар нури қаердан келаётгани билинмайди. Тарихий қиёфадаги бинолар ва минора лаҳзада турли рангларга киради.

Миллий ва Европа руҳидаги оҳанглар янграйди. “Silk Road Samarkand” халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар” тарихий-этнографик боғи эртакнамо тус олади.  

Йигитлар рақсида ишонч ва шиддат қоришиб кетади. Миллий либосларга Европа анъаналари уйғунлашгандек кўринади. Бир вақтда шитоб билан кўкка кўтарилган қўллар, шаҳдам ташланган қадамлар ҳаракатида бирдамлик ва ритм намоён бўлади. Бу оддий рақс эмас, унда халқнинг бирлиги, дўстлик руҳи, бир-бирини сўзсиз тушуниша намоён бўлади...  

Хабарингиз бор, кеча Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони расмий ташриф билан мамлакатимизга келгач, Президент Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида тунги Самарқанд шаҳрини томоша қилди. Хусусан, Регистон майдони ҳамда “Боқий шаҳар” тарихий-этнографик боғига борилди.  

Меҳмонлар Шарқ шаҳарсозлиги дурдоналарини, меъморий ечимлар ва безакларининг ўзига хос жиҳатларини эътироф этди.  

Тарихий-этнографик боғдаги ҳунармандчилик ва амалий санъатни акс эттирувчи кўргазмалар, рақс жамоаларининг чиқишлари Италия делегациясини ҳайратда қолдирди.  

[gallery-23639]

Икром АВВАЛБОЕВ,  

Рустам НАЗАРМАТОВ (сурат),  

ЎзА мухбирлари  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Боқий шаҳар” халқнинг бирлиги ва дўстлик руҳини намоён этади