1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Сурхондарё вилоятида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ногиронлиги бор ўғил-қизлар ўртасида турли маданий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар ўтказилиб, уларнинг қалбига бир олам қувонч улашилмоқда. 

Бойсун туманидаги 13-мактабда ташкил этилган “Мафтункор ранглар жилоси” расмлар танлови ва шахмат мусобақасида ҳам ногиронлиги бор 7 ёшдан ўн етти ёшгача бўлган иқтидорли ўғил-қизлар иштирок этиб, ўз қобилияти ва истеъдодини синовдан ўтказди.

“Ногиронлар” жамияти туман бўлинмаси, "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган тадбир ногиронлиги бор болажонларнинг ижтимоий фаолияти ва меҳнатга қизиқишини, таълим, илм-фан, санъат ва спорт билан шуғулланишини қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан барчада катта қизиқиш уйғотди.  

Болажонлар танловда гўзал табиат манзаралари ва беғубор орзу-ҳавасларини ўз расмларида акс эттирди. Шахмат мусобақасида беллашиб, ўз ақл-заковатларини намойиш этди.  

Ғолиблар тадбир ташкилотчиларининг эсдалик совғалари, диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланди. Тўкин дастурхон атрофида қизиқарли концерт дастури намойиш этилди.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болажонлар тасвирий санъат ва шахмат бўйича баҳслашди