Белгиланган тартибга кўра, мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси педагог ходимлари томонидан болаларни бирма-бир (уйма-уй) рўйхатга олиш орқали амалга оширилади. Умумтаълим муассасаларининг 1 синфига 6-7 ёшли болалар тиббий хулосага мувофиқ қабул қилинади.

Боланинг ҳужжатларини мактабга топширганда ўқиш бошқа тилда олиб бориладиган тиллар учун суҳбат ўтказиладими?  

–Ота-оналар фарзандини таълим бошқа тилда (жумладан рус тилида) ўқитиладиган синфга ўқитиш учун ариза топширган бўлса, боланинг шу тилда бошланғич сўзлашув кўникмасига эга экани қабул комиссияси томонидан ўрганилади.  

Намунавий саволлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг расмий сайти (www.uzedu.uz) "Ота-оналар" бўлимида эълон қилинган. Бола танлаган тилда бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса, қабул комиссияси болани сўзлашув кўникмасига мос синфга ёки бошқа мактабга жойлаштириш бўйича хулоса беради.  

Болани мактабга қабул қилиш рад этилиши мумкинми?  

–Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган Регламентга мувофиқ, Қабул комиссияси 3 та ҳолатда аризани рад этиши мумкин:  

➖боланинг тиббий маълумотномасида умумтаълим мактабида таълим олиш тавсия этилмаган бўлса; 

➖ танлаган таълим тилида бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса;  

➖сўровномада келтирилган маълумотлар нотўғрилиги аниқланса.  

Аризаси рад этилган фуқаролар аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликни бартараф этган ҳолда қайта ариза бериши мумкин. 

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, болалар умумтаълим муассасасининг  1 синфига тайёргарлик даражасидан қатъи назар, танловсиз қабул қилинади.  

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ