Болалар жамиятимизнинг бебаҳо бойлиги
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Юнусобод туманида истиқомат қилувчи ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида болаларга байрамона кайфият улашилиб, уларнинг яшаш ва таълим олиш шароитлари билан яқиндан танишилди. Шунингдек, болаларга эсдалик совғалари топширилиб, самимий суҳбатлар ўтказилди.

Мазкур тадбир ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда меҳр ва эътиборни янада кучайтиришга қаратилгани билан аҳамиятли.

Болалар – жамиятимизнинг бебаҳо бойлиги ва порлоқ келажагимиз пойдевори.
Г.Бобоева,
ЎзА