Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Болалар ва ўсмирлар адабиёти кенгашининг 2021 йил фаолияти якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши ўтказилди.

Ҳисобот йиғилишини уюшма раисининг ўринбосари  Ғайрат  Мажид очиб берди. Уюшманинг Болалар ва ўсмирлар адабиёти кенгаши раиси Ориф Тўхташ, болалар шоири Неъмат Душаев 2021 йилда чоп қилинган шеърий асарлари хусусида батафсил маълумот берди. Ёш ижодкор Дилнавоз Нажимова 2021 йилда болалар нашрларида эълон қилинган насрий асарлар бўйича таҳлилий ахборот берди.

Йиғилишда кенгашнинг 2021 йилдаги фаолияти атрофлича таҳлил этилди. Унда ўтган давр мобайнида бир қанча ижодкорлар, жумладан болалар шоирлари Ориф Тўхташ, Зулфия Мўминова, Дилшод Ражаб, болалар ёзувчилари Муҳаббат Йўлдошева, Кавсар Турдиева, Гулноз Тожибоева ва Хуршид Тожибоев, шоира Шарифа Салимова, “Гулхан” журнали бош муҳаррири ўринбосари Муҳаббат Ҳамидова, шоир Зикрилла Неъмат ҳамда бошқа кўплаб ижодкорларнинг болаларга аталган қатор китоблари, мақола, шеър, эртак ва таржималари чоп этилгани таъкидланди.

[gallery-5586]

2021 йилда кенгаш аъзоларининг болалар дунёсига оид нашр этилган китоблари, повесть  ва ҳикояларининг мазмун-моҳияти ҳақида айтиб ўтилди. Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати маълумотига кўра,  ўтган йил давомида  Ориф Тўхташнинг “Бахтиёр болалик” болалар учун шеърий тўплами, Муҳаббат Йўлдошеванинг “Сайёҳатчи пингвинча”, “Эртакчи сичқон”, “Эркатой қовун”, “Ўрдакчаларнинг сири”, “Аразлаган қиш”, Гулноз Тожибоеванинг “Эпчил зағизғон”, “Меҳмондўст олмахон”, Хуршид Тожибоевнинг “Мерган тошбақа”, “Саёҳатчи кемача” номли эртаклар тўплами, Кавсар Турдиеванинг “Гулхан” журналида “Яхшиликни ўз вақтида қил”, “Ғунча” журналида “Ғаройиб излар” ҳикоялари яратилгани қайд этилди.

АҚШ, Покистон, Бельгия каби халқаро нашрларда хусусан, “International Writers Journal”да Муҳаббат Йўлдошеванинг “Эртакчи сичқон”, “Бинафша”, Гулноз Тожибоеванинг “Чумолиларнинг янги уйи”, Англиядаги “DASH” адабий журналида Хуршид Тожибоевнинг “Дарахт ва поезд”, “Рангларнинг жанжали”, Гулноз Тожибоеванинг “Чумолиларнинг янги уйи”, “SINDH COURIER” Покистон адабий журналида Хуршид Тожибоевнинг  “Буғу ва шеър”, “Дарахт ва поезд”, Гулноз Тожибоеванинг “Чумолиларнинг янги уйи”, “ATUNIS GALAXY POETRY” Бельгия адабий журналида Муҳаббат Йўлдошеванинг “Эртакчи сичқон”, “Бинафша”, Гулноз Тожибоеванинг “Эпчил зағизғон”, “Меҳмондўст олмахон”, Хуршид Тожибоевнинг “Буғу ва шеър”, “Дарахт ва поезд”, “Рангларнинг жанжали”, “Кемача”, “Дангаса соат”, “Фил ва сичқон”, “Бодринг” каби эртаклари нашр этилди.

Россия, Украина ва бошқа давлатларнинг нашрларида ҳам қатор чиқишлар бўлди. Шунингдек, ҳисобот йиғилишида 2021 йилдаги камчиликлар муҳокама этилди. Болалар учун яратилган асарлар cодда, равон, завқли, топилмаларга бой бўлмоғи кераклигига алоҳида эътибор қаратилди.

Кенгашнинг 2022 йилдаги ижодий режалари, вазифалари белгилаб олинди. Хусусан, Болалар ва ўсмирлар адабиёти кенгаши фаолиятини янада жонлантириш, болалар адабиёти йўналишида ўтказилаётган танловларда ижодкорлар фаоллигини ошириш, қолаверса, устоз шоир ва адиблар хотирасига бағишланган тадбирларни юқори савияда ўтказиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Болалар нашрлари бўйича ҳамкорликни тобора кенгайтириш муҳимлиги таъкидланиб,  тегишли хулосалар чиқарилди.

Н.Усмонова,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болалар адабиёти содда, завқли, топилмаларга бой бўлиши керак